Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида 50 ўринли янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади
2023-08-05 14:01:32 165
Учкўприк туманида 50 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади. Янги боғчанинг очилиш маросимида туман ҳокими ва ўринбосарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Учкўприк туманида ҳам мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда.
Натижада туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси йилдан йилга ортиб бормоқда.
“Бегмурод” маҳалла фуқаролар йиғинида давлат-хусусий шериклик асосида “Юлдузча” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил қилиниб, 50 нафар болажонлар мактабгача таълимга жалб этилди.
Янги мактабгача таълим муассасасида кичкинтойларнинг сифатли бошланғич таълим олишлари учун зарур шароитлар яратилган. Яқин кунларда тарбияланувчилар сонини 100 нафарга етказиш кўзда тутилган.