Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 31 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Меҳр дафтари”га киритилган ёшларга компьютер, тикув машиналари ва мебеллар тўплами топширилди

 2023-08-08 13:05:26    173

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Меҳр дафтари”га киритилган 4 нафар ёшга компьютер, тикув машиналари ва мебеллар тўплами топширилди.
Шу муносабат билан туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда Миллий гвардия вилоят бошқармаси бошлиғи Шавкатжон Акбаров ва масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди. 
Тадбирда туманда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори асосида “Меҳр дафтари” жорий этилиб, унга етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни киритиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш, жамиятга ижтимоий мослашувида яқиндан кўмаклашиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, “Меҳр дафтари”га киритилган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган болаларнинг муаммо, эҳтиёж ва қизиқишлари ўрганилиб, тегишли жамғармадан зарур маблағ ажратилди ҳамда компьютер, скутер, мебель жиҳозлари, тикув машиналари харид қилинди.
Бугун ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна 4 нафар ёшнинг истаклари амалга ошди ва ўзлари орзу қилган жиҳозларга эга бўлишди. Туманда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.