Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2023-08-10 13:16:01 167
Учкўприк туманида тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича вилоят ишчи гуруҳи томонидан очиқ мулоқот ўтказилди.
Тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишга кўмаклашиш, уларнинг муаммо ва мурожаатларига қонуний ечим топиш мақсадида ташкилланган очиқ мулоқотда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Аҳмаджон Юнусов, Бизнес-омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги вакили Муроджон Пўлатов, туман ҳокими Аброржон Асқаров, туман прокурори Ўктамали Йўлчиев иштирок этди.
Мулоқотда иштирок этган 100 нафардан зиёд тадбиркорлар ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш учун тижорат банкларидан кредит олиш, бўш турган бинолар ва кичик саноат зоналари имкониятларидан самарали фойдаланиш, кадастр ҳужжатларини тайёрлаш каби қатор масалаларда масъулларга юзланди.
Мурожаатлар вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, масъул шахслар иштирокида кўриб чиқилиб, уларнинг айримларига қабул жараёнининг ўзида ечим топилди. Ўрганиш учун қўшимча муддат талаб этиладиган муаммолар эса тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарларига бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, қабулда қонуний жиҳатдан қаноатлантириш имконияти мавжуд бўлмаган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тегишли тушунтиришлар берилди.