Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Янгиобод”да боғча учун 150 ўринли янги бино қурилмоқда
2023-08-15 09:34:35 148
Учкўприк туманида мактабгача таълим ташкилотлари сони ва болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси ортмоқда. Мактабгача таълим масканларини кўпайтириш учун оилавий, нодавлат ҳамда давлат-хусусий шериклик асосидаги боғчалар ташкил этилмоқда.
Туманнинг “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 6-давлат мактабгача таълим муассасаси учун икки қаватли замонавий бино қурилмоқда.
Лойиҳа қиймати 5 миллиард сўмдан ортиқ бўлган ушбу янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилгандан сўнг 150 нафар кичкинтойни бағрига олади.
Айни кунда мактабгача таълим муассасасида “Само кўрки” пудратчи ташкилоти қурувчилари томонидан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.