Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2023-09-25 11:03:27 2308
Ижтимоий тармоқларда Учкўприк тумани “Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасидаги ишлар талаб даражасида амалга оширилмаётгани ва бу аҳоли норозилигига сабаб бўлаётгани ҳақида видео материал эълон қилинди.
Учкўприк тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ҳокимлиги масъул ходимлари, “Фарғонасувқурилишинвест” муассасаси техник назоратчиси, “Сувлойиҳа” масъулияти чекланган жамияти бош лойиҳачиси ҳамда пудратчи ташкилот – “Sherzod invest qurilish one” раҳбари иштирокида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўзбекистон Президентининг жорий йил 10 апрелдаги “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли қарори ижроси доирасида “Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида бир дона дренаж қудуғи қазиш, 3 минг
Тендер танловида ғолиб деб топилган “Fergana builds” масъулияти чекланган жамияти ва буюртмачи “Фарғонасувқурилишинвест” муассасаси ўртасида жорий йилнинг 24 июль куни қиймати 1 миллиард 125 миллион 520 минг 375 сўм бўлган пудрат шартномаси тузилган. Шартномага асосан, қурилиш-таъмирлаш ишларини жорий йилнинг 1 ноябрь кунига қадар якунлаш белгиланган.
Мазкур объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари “Сувлойиҳа” масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар билан келишилган ҳолда тайёрланган.
Айни вақтга қадар пудратчи ташкилот томонидан объектда лойиҳа асосида
Ўрганиш натижаларига кўра, пудратчи ташкилот томонидан объектда қурилиш-монтаж ишларини бажариш давомида тасдиқланган лойиҳа талабларидан четга чиқиш ҳолатларига йўл қўйилмагани аниқланди.