Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
49-умумтаълим мактабига замонавий компьютер тўпламлари топширилди
2023-10-12 10:43:02 2836
Учкўприк туманидаги 49-умумтаълим мактабига замонавий компьютер тўпламлари ва техник воситалар топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда давлатимиз томонидан таълим тизимини ислоҳ қилиш, айниқса, умумий ўрта таълим мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш борасида самарали ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Қайд этилишича, мактаб таълимида ахборот-коммуникацион технологияларни янада ривожлантириш мақсадида ҳудудлардаги барча умумтаълим мактаблари босқичма-босқич компьютер техникалари билан таъминланмоқда.
Жорий ўқув йилида ҳам Учкўприк туманидаги умумий ўрта таълим муассасаларини замонавий компьютер техникалари билан жиҳозлаш ишлари давом этмоқда.
Шу мақсадда тумандаги 49-умумтаълим мактабига 16 дона янги авлод компьютерлари, принтер ва интерактив доска олиб келинди. Айни вақтда мактабда ушбу техник воситаларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўқув компьютерлари тўпламларидан ва замонавий техник воситалардан доимий фойдаланиш мактабларда чет тили ва информатика фанларини ўқитиш сифатини янада оширишга хизмат қилади.