Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яшил макон”: таълим тизими ходимлари томонидан бир кунда 2 минг тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар экилди

 2023-10-30 10:01:30    2038

PDF yuklash
Chop etish


Кўчат экиш, боғ яратиш халқимизга хос эзгу қадриятлардан биридир. Ана шу анъаналаримизнинг бардавомлиги эса бугунги ислоҳотларимизда намоён бўлмоқда.
Маълумки, жорий йил 11 октябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги долзарб вазифалар белгиланган эди. Мазкур лойиҳа доирасида “кузги дарахт экиш мавсуми” Учкўприк туманида ҳам кенг кўламда ташкил этилмоқда. 
Қишлоқ ва маҳаллаларда, йўл четларида, ташкилот ва муассасалар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, ишчи ходимлар ва фаоллар иштирокида турли мевали, манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Ушбу эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлаган тумандаги барча умумтаълим мактабларида ҳам дарахт экиб, боғ яратиш ишлари қизғин давом этмоқда. 
Бу эзгу ташаббусга таълим тизими ходимлари қўшаётган муносиб ҳисса "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида туман спорт мактабида ўтказилган кўргазмали семинарда алоҳида эътироф этилди.
Семинарда таъкидланишича, таълим фидоийлари ва ишчи-ходимлар томонидан мактаблар ҳудудида яшил маконлар ташкил этилиб, 10 турдан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилмоқда. Дарахт экиш акциясига таълим тизими ходимлари билан биргаликда ота-оналар ва маҳалла фаоллари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.
Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъулларининг маълум қилишича, “кузги дарахт экиш мавсуми” доирасида шу куни барча умумтаълим мактабларида ва мактабгача таълим ташкилотларида 2 минг тупдан зиёд мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экилган.