Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда ўтказилган семинарда 53 нафар аёллар касбга йўналтирилди

 2023-11-27 10:09:32    3218

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши ҳамда Учкўприк тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида туманни хотин-қизлар ўртасида ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш дастури ижроси доирасида ишсиз хотин-қизлар, фаол тадбиркорлар ва иш берувчиларнинг мулоқот учрашуви ташкил этилди.
Қўқон эркин иқтисодий зонасида бўлиб ўтган мулоқотда туман ҳокимлиги вакиллари, тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари томонидан мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди. 
Мотиватор-психолог Раънохон Бўтабоева иштирокида ўтказилган психологик семинар-тренингда хотин-қизлар билан оилавий тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва шахсий муваффақиятга эришиш борасида фикр алмашилди.
Шунингдек, ишга жойлашиш истагида бўлган хотин-қизлар "Бобошбек" ишлаб чиқариш ва савдо комплексида бўлиб, тадбиркорлар томонидан ишчиларга яратилган шароитлар билан бевосита танишдилар.
Тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув давомида 53 нафар ишсиз хотин-қизлар муносиб иш ўринларини танлаган бўлса, 6 нафари шу ернинг ўзидаёқ тикувчилик цехларига ишга жойлаштирилди.