Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАР МАНФААТИ ДОИМО ҲИМОЯ ОСТИДА
2024-11-02 15:36:48 480
Фарзандни боқиш, тарбия қилиш ота-она гарданидаги масъулият ҳисобланади. Бироқ, эр-хотин ажрашгач, вояга етмаган болалар она қарамоғида қолишини ҳисобга олсак, фарзандларнинг тарбияси, моддий эҳтиёжларини қондириш ёлғиз онанинг зиммасида қолиб кетади.
Юртимизда вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, алимент ундирувлари тизимли йўлга қўйилган.
Мажбурий ижро бюроси Учкўприк тумани бўлими ходимлари қарздор оталар билан тушунтиришлар олиб бориб, кези келганда эса таъсир чоралари қўллаш орқали алимент тўловларини ундириб келмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро судининг суд буйруғига кўра А.М.дан ундирувчи Ж.Э. фойдасига икки нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган.
Ҳуқуқий тушунтиришлар тарафлар ўртасидаги келишувга сабаб бўлиб, олдиндан алимент тўловлари ундириб берилди. 21 597 215 сўм миқдорида алимент пуллари Ж.Э.га топширилди.
МИБ Учкўприк тумани бўлими