Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманига 2024 йилда 120 миллион доллар хорижий инвестиция жалб этилди
2025-01-22 10:31:12 1215
Учкўприк Фарғона вилоятининг саноатлашган йирик туманларидан бири. Туманга 2024 йилда 120 миллион доллар хорижий инвестиция киритилди ва 1 минг 300 дан зиёд юқори даромадли янги иш ўринлари яратилишига, 12 та янги турдаги импорт ўрнини босувчи, экспортбоп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилди.
Қолаверса, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш орқали саноат маҳсулотлари ҳажмлари қўшимча 1 триллион 160 миллиард сўмга ортиб, бюджетга 25,3 миллиард сўм қўшимча маблағ туширилди.
2025 йилда туманга 350 миллион доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция жалб қилиш ва икки мингта янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Бу марраларга эришиш учун туманда катта имконият бор. Хусусан, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси Учкўприк туманида жойлашган бўлиб, бу ерда тадбиркорлар учун яратилган қатор қулайликлар, яъни коммунал, коммуникация, йўл инфратузилмалари тўлиқ давлат томонидан амалга оширилгани, солиқ, божхона тўловларидаги имтиёзлар инвесторлар оқимини оширишга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, жорий йилда 50 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этилаётгани ҳам Учкўприк туманининг инвестицион жозибадорлигини янада оширади.