Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида 50 нафар талабанинг шартнома пуллари тўлаб берилди

 2023-01-21 11:46:23    124

PDF yuklash
Chop etish


Юртимиздаги турли олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 50 нафар учкўприклик талабанинг 50 фоизгача шартнома пуллари “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тӯлаб берилди. 
Туман ҳокими Аброржон Асқаров, сектор раҳбарлари, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилган тадбирда тўловни тасдиқловчи сертификатлар ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрель кунги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, “Ёшлар дафтарига” киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилиши белгиланган.
Ҳукуматнинг ушбу қарорига асосан "Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар ҳамда “Темир дафтар”даги оилаларнинг фарзандлари бўлган 50 нафар талабанинг жорий ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорининг 50 фоизигача, қарийб 114 миллион сўмлик контракт пуллари тўлаб берилди.
Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни китобхонлик ва китоб мутолаасига кенг жалб этиш мақсадида 53 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Зиё” масканлари учун 50 донадан бадиий китоблар топширилди.