Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 321 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

11 ДЕКАБРЬ КУНИ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УЧКЎПРИК ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ XXI СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛАДИ

 2020-12-10 17:56:23    785

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 14:00 да Учкўприк тумани ҳокимлигида Халқ депутатлари кенгашининг навбатдаги XXI сессияси ўтказилади.

Сессия ишига туман ҳокимининг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳамда журналистлар таклиф этилган.

Сессия давомида Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевнинг 2020 йилда амалга оширилган ишлар якуни ва 2021 йилда режалаштирилган ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларига бағишланган мурожаатномаси кенг оммага тақдим этилади.

Сессия ишида Фарғона вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий  ишлар бўйича ўринбосари Файзулло Қосимовнинг иштироки кутилмоқда.

Сессиядан сўнг, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.