Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧИМИЗ

×

 2021-01-13 18:36:44    719

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Учкўприк туманида ҳам кенг нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан барча таълим масканларида “Ким Ватанга содиқ бўлса – мендурман ўша!” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, спорт ва китобхонлик мусобақалари ўтказилмоқда.

Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида ҳамиша ҳушёр ва огоҳ, фидойи Ватан ҳимоячилари борки, бизнинг кўнглимиз хотиржам, осмонимиз мусаффо.

Туман марказий ўйингоҳида бўлиб ўтган асосий байрам тадбирида ёшлар, мудофаа ҳамда ички ишлар бўлимлари, прокуратура ходимлари, ҳарбийлар, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Учкўприк тумани ҳокими А. Маҳмудалиев сўзга чиқди.

Туман ҳокими барчани байрам билан муборакбод этиб, муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида миллий мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, чегараларимиз дахлсизлигини сақлаш, фуқароларимизнинг тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапирди.

- Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ёшларимиз учун шарафли вазифага айланди, - деди ўз сўзида туман ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янгради.

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ташкилланган расмлар ва иншолар танлови, спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди.

Замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг қурол билан саф ҳамда қўл жанги элементлари чиқишлари намойиш этилди.

Концерт дастури давомида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро қилинди. Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди. Ушбу тадбир Қуролли Кучларимизнинг жанговар салоҳияти ва қудратини намойиш этиб, аҳоли, айниқса, ёшлар қалбида ҳарбий-ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтирмоқда.