Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

1 ИЮНДАН ПЕНСИЯ ТИЗИМИДА ҚАНДАЙ ЯНГИЛИКЛАР КУТИЛЯПТИ?

 2021-05-31 11:00:51    780

PDF yuklash
Chop etish


2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида, қўшимча тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади (https://lex.uz/docs/5260791).

Изоҳ: бугунгача фуқаролардан меҳнат дафтарчасидан ташқари ишлаган давридаги иш ҳақига оид маълумотлар талаб қилинади, аммо кўплаб ташкилотларда архив иши тўғри йўлга қўйилмаганлиги учун жуда кўпчилик ойлик иш ҳақлари тўғрисида маълумот топа олишолмасди, натижада ҳақиқатан ишлаган бўлса ҳам, пенсияси кам чиқарди. Энди ушбу Президент қарори кўпчиликка фойда бўлиши шубҳасиз;

Ишловчи фуқаролар ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин бўлади.

Изоҳ: бу ҳам яхши ўзгаришлардан бири. Тан олишимиз керак, бизда кўплаб аёллар ишламасдан, уйда фарзанд тарбияси билан банд бўлишади. Аммо эртага иш стажи йўқлиги сабабли, пенсия олишда муаммоларга дуч келишади. Эндиликда ишламайдиган фуқаролар учун Пенсия жамғармасига маълум миқдорда ижтимоий солиқ тўлаб борилса, эртага пенсия ёшига етганида бу пенсия тайинлаш учун асос бўлади.

Бу ўзгариш яқинда чиққан бошқа бир қарорга ўхшайди. Ёдингизда бўлса, хорижда ишловчи мигрантларга ҳам худди шундай имконият берилган эди. Яъни 2021 йил 1 январдан бошлаб меҳнат мигрантлари агар ўзлари истаса ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ (1 йил учун 122 минг 500 сўм) тўлаши мумкин бўлди. Аммо ўшанда буни баъзилар "энди мигрантларга ҳам солиқ солинади", деб нотўғри талқин қилишган эди.

Уч йил ва ундан аввал тайинланган, қайта ҳисобланган пенсия ва нафақаларни текшириш ҳамда улар бўйича аниқланган ортиқча тўловни ундириш бекор қилинади.

Изоҳ: пенсия оладиган фуқароларимиз буни ҳам яхши эслашса керак. Илгари кўплаб пенсионерларимиз пенсия ҳисоблашдаги техник ёки бошқа хатоликлар туфайли кўпроқ миқдорда пенсия олган бўлса, кейинчалик ўша ортиқча пенсияларнинг ҳаммасини пенсионердан қайта ундиришар эди. Энди тасаввур қилинг, 70 ёшга кирган ва ҳеч қаерда ишламайдиган отахон олган пенсиясини аллақачон ишлатиб бўлган бўлади, давлат эса бир неча миллион сўмни қайтаришни талаб қилади. Ўша отахон қаердан олади бунча пулни? Хуллас, саволлар кўп эди.

Ўтган давр мобайнида ортиқча тайинланган пенсиялар учун 2 марта ўзига хос "амнистия" берилди. Биринчиси, 28.12.2017 йилдаги ПФ-5291-сон Президент фармонига асосан, 65 ёшдан катта пенсионерларга ҳамда 2010 йилгача тайинланган ва ортиқча тўланган пенсиялардан давлат воз кечган бўлса, иккинчи марта 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сонли Президент қарори билан 2019 йил 1 январь ҳолатига ёшидан қатъий назар барча пенсионерларнинг қарзлари ҳисобдан чиқарилган эди. Энди эса 3 йил аввал тайинланган ортиқча тўланган пенсия тўловлари ундирилмаслиги қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Муроджон ҲАМИДОВ,

Пенсия жамғармаси Учкўприк тумани бўлими бошлиғи