Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Яшил макон”: электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан мевали ва манзарали кўчатлар экилди

 2022-11-29 09:15:02    145

PDF yuklash
Chop etish


Кўчат экиш, боғ яратиш халқимизга хос эзгу қадриятлардан биридир. Ана шу анъаналаримизнинг бардавомлиги эса бугунги ислоҳотларимизда намоён бўлмоқда.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик” Учкўприк туманида ҳам кенг кўламда ташкил этилмоқда. 
Қишлоқ ва маҳаллаларда, йўл четларида, ташкилот ва муассасалар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, ишчи ходимлар ва фаоллар иштирокида турли мевали, манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.
Ушбу эзгу ташаббусни қўллаб-қувватлаган тумандаги барча ташкилотларда ҳам дарахт экиб, боғ яратиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан корхона ҳудудида яшил макон ташкил этилиб, 10 турдан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилмоқда.