Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди

 2022-11-29 09:18:51    213

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. 
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили –  Омбудсман томонидан ташкил этилган тадбирда “Тошкентлигузар” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари иштирок этди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳасини амалга оширишдан мақсад –аҳолини мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги туб ўзгаришлар тўғрисидаги хабардорлигини оширишдан иборат.
Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, фуқароларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, янги қабул қилинган Меҳнат кодексидаги янгиликлар ва ўзгаришларга бағишланди. 
Унда фуқароларга соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолига яратилган қулайликлар ва имтиёзлар, фуқароларнинг кафолатланган тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи,  бандликни таъминлаш, ишсиз ва эҳтиёжманд фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳамда соҳада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг, Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов фаолиятини амалга оширишда давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Омбудсман минтақавий вакилига мурожаат қилиш усулларига ҳам тўхталди.
Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот руҳида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида кўтарилиши зарур бўлган соҳалар бўйича ҳам таклифлар билдирилди.