Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ташаббусли бюджет: қишлоқдаги 3 минг 700 метр ички кўчаларга асфальт ётқизилмоқда

 2022-11-30 15:30:18    161

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда ташаббусли бюджет жараёни натижалари бўйича амалга оширилаётган ишлар жамиятдаги мавжуд ижтимоий муаммолар ечилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Учкўприк туманида ҳам ташаббусли бюджет асосида олиб борилаётган ишлар ҳудуд ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қиляпти. 
«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг жорий йилги иккинчи мавсумида овоз бериш жараёни якунларига кўра, Учкўприк тумани ташаббускорлари томонидан илгари сурилган таклифлардан умумий қиймати 4 миллиард 570 миллион сўм бўлган 4 та лойиҳа ғолиб деб топилди.
Учкўприк туманидаги "Ғиждон" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 
Ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлиши маҳалла аҳолисини узоқ йиллардан бери қийнаб келарди. Бугун ушбу муаммога ҳам ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
- Маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш юзасидан билдирилган таклифимизга 8 минг 546 та овоз берилди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни вақтда ушбу маҳаллада 3 минг 700 метр ички йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда, - дейди ушбу маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Иқболжон Эгамов.
Маълумот учун, «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми ижроси доирасида Учкўприк туманидаги “Ғиждон”, “Машад” ва “Анҳор бўйи” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида қарийб 12 километр ички йўлларга асфальт ётқизилиши белгиланган. Шунингдек, “Катта қашқар” маҳалласига трансформатор пункти ўрнатилиши, янги бетон таянчлари олиб келиниб, 5 минг метрга яқин тармоқ тортилиши кўзда тутилган.