Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Спорт ҳакамларининг малака тоифаларини олиш тартибини биласизми?

 2022-11-30 20:34:56    176

PDF yuklash
Chop etish


Ҳукумат қарори билан спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, спорт ҳакамларига қуйидаги малака тоифалари берилади:

халқаро тоифали спорт ҳаками;

миллий тоифали спорт ҳаками;

биринчи тоифали спорт ҳаками;

иккинчи тоифали спорт ҳаками;

учинчи тоифали спорт ҳаками;

Давлат хизмати давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали Спортни ривожлантириш вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар (ваколатли орган) томонидан кўрсатилади.

Аризага шахс фаолият юритаётган ташкилот томонидан берилган малака тоифасини бериш тўғрисидаги тақдимнома илова қилинади.

Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Ваколатли орган ариза келиб тушган куни қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади.

Малака комиссияси 1 ойда бир марта чақирилади.

Малака комиссияси ариза берувчи томонидан юборилган ҳужжатларни 3 иш куни ичида кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.

 

Мадаминжон ЖЎРАЕВ,

Учкўприк тумани адлия бўлими давлат хизматлари маркази директори