Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманидаги 4 та мактабга қуёш панеллари ўрнатилди

 2022-12-07 14:33:18    195

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда мамлакатимизда энергия тежамкорлигига эришиш, қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жорий йилнинг 10 июнь куни Президентимиз раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида биринчи навбатда бошқарув идоралари, корхона ва ташкилотлар биноларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш топшириғи берилган эди.
Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Учкўприк туманида корхона ва ташкилотларни узлуксиз энергия билан таъминлаш мақсадида биноларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда.
Туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 39-, 40-, 42- ва 44-умумий ўрта таълим мактабларига умумий қуввати 5 кВт бўлган 14 тадан қуёш панеллари ўрнатилди. Бунинг учун 278 миллион сўм маблағ йўналтирилди.
Қайд этилишича, мазкур қуёш панеллари таълим муассасаларида энергия барқарорлигини таъминлашга ёрдам бермоқда.