Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

 2022-12-14 10:08:30    160

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири ўтказилди.

 

Мамлакатимизда 2017 йилдан буён декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

 

Учкўприк туманида ҳам ушбу байрам кўтаринки руҳда ўтди. “Истиқлол” тантаналар марказида ташкил этилган байрам тадбирига соҳа фидойилари, фахрийлар, илғор фермер ва деҳқон хўжаликлари меҳнаткашлари, секторлар ҳамда ташкилотлар раҳбарлари таклиф қилинди.

 

Дастлаб туман ҳокими Аброржон Асқаров ва сектор раҳбарлари сўзга чиқишиб, қишлоқ хўжалиги заҳматкашларини байрам билан табриклашди. Қайд этилганидек, кўпни кўрган, доимо ер билан тиллашиб, ер илмини пухта биладиган туманимиз деҳқон ва фермерлари аҳоли фаровонлиги ва тармоқлар ривожи учун ўзларининг бор билим ва тажрибаларини ишга солиб 2022 йилда мўл ҳосил етиштирди.

 

Тантанали тадбирда илғор фермер хўжаликлари раҳбарларига барча турдаги экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириб, эл-юрт фаровонлигини юксалтиришга қўшган муносиб ҳиссалари учун “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” ва “Илғор фермер” кўкрак нишонлари топширилди.

 

Шунингдек, мавсум давомида юқори ҳосилдорликка эришишга муносиб ҳисса қўшган илғор фермерлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва отряд раҳбарлари туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури ҳосил байрами қатнашчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.