Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Палохон" маҳалласида янги трансформатор ўрнатилиб, 350 метр ҳаво тармоғи тортилди

 2022-12-26 09:20:45    151

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

 

Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан “Палохон” маҳалла фуқаролар йиғинида электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Жумладан, дастур асосида “Палохон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига қуввати 400 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди.

 

Шунингдек, 12 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 350 метр ҳаво тармоғи тортилди. Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 200 дан зиёд аҳоли хонадонида электр таъминоти яхшиланади.

 

Айни вақтда туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан мазкур трансформатор пунктидан чиқувчи электр узатиш ҳаво тармоғини монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.