Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Кичик кенагас”да 120 дан ортиқ таянч ўрнатилиб, 2 минг 700 метр тармоқ тортилди

 2023-01-04 19:58:48    130

PDF yuklash
Chop etish


“Обод қишлоқ” дастури асосида “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинида 120 дан ортиқ янги таянчлар ўрнатилиб, 2 минг 700 метр тармоқ тортилди.
Қишлоқ ва маҳаллалардаги йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва ободонлаштириш, янги хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш, шунингдек, уларда истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, бу борадаги ишларни юқори босқичга кўтаришда Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Обод қишлоқ” дастури муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 23 мартдаги “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Учкўприк туманидаги “Кичик кенагас” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг электр энергияси таъминотини яхшилаш учун маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига янги таянч устунлари келтирилиб, қўшимча ҳаво тармоқлари тортилмоқда.
Шу кунга қадар дастур асосида маҳалла ҳудудида 120 дан ортиқ темир-бетон таянчлари ўрнатилди, 2 минг 700 метр узунликда электр узатиш тармоқлари тортилди.
Шунингдек, қуввати 250 кВА бўлган янги трансформатор пункти олиб келинди. Айни вақтда туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан мазкур трансформатор пунктидан чиқувчи тармоқларни аҳоли хонадонларига улаш ишлари олиб борилмоқда.