Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
30 нафар эҳтиёжманд хотин-қизга замонавий тикув машиналари топширилди
2023-01-13 14:58:20 82
Учкўприк тумани ҳокимлигида ўтказилган тадбирда 30 нафар хотин-қизга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари тавсияси ва ташаббуси асосида тикув машиналари топширилди.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳудудларда оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, ногиронлиги бор, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шу эзгу ишларнинг давоми сифатида “Аёллар дафтари”га киритилган бир гуруҳ хотин-қизларга Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан замонавий тикув машиналари топширилди.
Мазкур тикув машиналари эҳтиёжманд хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида бепул тақдим этилди.
"Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар давом этмоқда.