Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ватан ҳимояси – муқаддас бурч

 2023-01-17 16:00:10    18

PDF yuklash
Chop etish


Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида ҳамиша ҳушёр ва огоҳ, фидойи Ватан ҳимоячилари борки, бизнинг кўнглимиз хотиржам, осмонимиз мусаффо.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Учкўприк туманида ҳам кенг нишонланмоқда. Байрам муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Дастлаб мазкур сана муносабати билан туман маркази бўйлаб ҳарбий куй-қўшиқлар садоси остида байрамона саф юришлари ўтказилди.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган байрам тадбирида ёшлар, мудофаа ҳамда ички ишлар бўлимлари ходимлари, ҳарбийлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда Учкўприк тумани ҳокими ва мудофаа бўлими бошлиғининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Туман ҳокими Аброржон Асқаров ўз табригида таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида миллий армиямизнинг жанговар салоҳиятини юксалтириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-яроғ ва аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний, маънавий-интеллектуал тайёргарлигини ошириш, ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Бунинг самараси ўлароқ, миллий армиямиз сафларида хизмат қилиш, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ёшларимиз учун шарафли вазифага айланди.
Тадбирга, шунингдек, халқ таълими муассасалари фахрийлари, байналминал жангчилар, мудофаа бўлими ходимлари ва чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари таклиф қилинди.
Ташкилотчилар Ватан тинчлиги йўлида фидойилик кўрсатган фахрийларни, байналминал жангчилар ва ҳарбий таълим устозларини байрам билан қутлашди. 
Тадбир иштирокчиларининг бир гуруҳига туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгашининг ташаккурномалари ва эсдалик совағалари топширилди.
Бадиий дастур давомида Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижро қилинди. Ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.