Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприк туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 35 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди
2023-01-23 10:30:08 189
Учкўприк туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган 35 нафар хотин-қизга тикув машиналари тарқатилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Аброржон Асқаров, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирок этди.
Тадбир аввалида туман ҳокими ёшлар, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, улар учун доимий даромад манбаи яратиш, касб-ҳунарга ўргатиш орқали аниқ ва манзилли қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
“Ёшлар дафтари”га киритилган 35 нафар хотин-қизга замонавий тикув машиналари топширилиб, улар учун доимий даромад манбаи яратиб берилгани ҳам бу каби ташаббусларнинг амалдаги намунаси бўлди.
Мазкур тикув машиналари эҳтиёжманд хотин-қизларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш, бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида бепул тақдим этилди.
"Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларга манзилли ёрдам кўрсатиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар давом этмоқда.