Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ТЕНДЕР ТАНЛОВИ: ПАХТАЧИЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА

 2023-01-23 11:45:45    336

PDF yuklash
Chop etish


“Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДМ Фарғона вилояти бошқармаси 2023 йил ҳосилидан уруғлик пахта етиштириш бўйича фермер хўжаликлари ўртасида танлов эълон қилади.

Танловга аризалар 2023 йил 15 январдан 5 февралга қадар туман қишлоқ хўжалиги бўлими биносида қабул қилинади.

 

Танловда қатнашиш шартлари

Пахтачиликда энг илғор тажрибага эга бўлган фермер хўжаликларида уруғлик пахта етиштириш амалга оширилади. Уруғлик пахта етиштириш учун танлаб олинаётган фермер хўжалиги пахтачиликда мунтазам юқори ҳосилдорликка эришган бўлиши керак.

Уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари экин ерларининг тупроқ унумдорлиги ва мелиоратив ҳолати яхши, сув билан таъминланиши қулай бўлиши талаб этилади.

Фермер хўжалигининг раҳбари ва мутахассислари уруғчилик соҳасида етарли билим ҳамда тажрибага эга бўлишлари лозим.

Фермер хўжалиги охирги 3 йилда пахта сотиш шартномавий режасини бажарган бўлиши шарт.

Агротехник тадбирларни ўз вақтида, сифатли амалга ошириш учун етарли қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизмлари билан таъминланган бўлиши керак.

Уруғлик пахта етиштирувчи фермер хўжалиги тендер танлови шартларига, уруғлик пахта етиштириш мажбуриятларига ҳамда уруғлик пахта учун устама хақ тўлов тартибига тўлиқ риоя қилиши талаб этилади.

 

Танловда қатнашиш учун тақдим этиладиган хужжатлар

1. Фермер хўжалиги (субъект) номидан тилхат.

2. Туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг фермер хўжалиги экин майдонларининг тупроқ унумдорлиги (бонитет балл) тўғрисидаги маълумотномаси.

3. Туман ирригация тизими бошқармасининг фермер хўжалиги экин майдонларининг сув таъминоти тўғрисидаги маълумотномаси.

4. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлими томонидан берилган маълумотнома.

5. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан берилган маълумотнома.

6. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими томонидан талабгорнинг мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича берилган маълумотномаси ҳамда техпаспорт нусхалари.

7. Сўнгги 3 йил ичида қишлоқ хўжалиги экинларидан олинган ҳосилдорлик ва шартномавий режанинг бажарилиши бўйича кластер корхонаси томонидан берилган маълумотнома.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш 2023 йилнинг 5 февраль куни 18:00 да тўхтатилади.

Қўшимча маълумотлар учун +99891-144-60-79 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.