Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Истиқбол" маҳалласида янги трансформатор ўрнатилиб, 1 минг 400 метр ҳаво тармоғи тортилди
2023-01-28 14:21:51 190
Учкўприк туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор асосида “Истиқбол” маҳалла фуқаролар йиғинида электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қарор ижроси доирасида мазкур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига 49 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 1 минг 400 метр ҳаво тармоғи тортилди.
Шунингдек, қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилмоқда. Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 200 дан зиёд аҳоли хонадонида электр таъминоти яхшиланади.
Айни вақтда туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан истеъмолчиларни янги тортилган электр узатиш ҳаво тармоғига улаш ишлари олиб борилмоқда.