Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

 2023-02-01 14:55:39    127

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Учкўприк тумани Кенгашининг навбатдаги етмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими, Кенгаш раҳбари Аброржон Асқаров раислик қилди.
Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишида 2022 йилда Учкўприк туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ҳақида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан Учкўприк туманида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
Учкўприк туманида 2023 йил инвестиция дастурига киритилган ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган ишлар тўғрисида;
2022 йил мобайнида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Учкўприк туманида амалга оширилган ишлар ҳақида;
Учкўприк туманидаги 4 та сектор раҳбарларининг 2023 йилнинг биринчи ярим йиллик даврига мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида;
Учкўприк туманини 2023 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “йўл харита”сини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.