Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприкда “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумида 9 та таклиф учун қарийб 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилди

 2023-02-04 10:11:45    130

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида 2022 йил “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумида ғолиб деб топилган 9 та лойиҳа учун қарийб 10 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Давлат бюджети шаклланиши ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнига аҳолини фаол жалб этиш, жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Икки йилдан буён юртимизда “Ташаббусли бюджет” доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўлмоқда.
Учкўприк туманида ҳам бу борада олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Фуқаролар эса бу жараёнда ўз фаоллигини кўрсатиб, таклифлари қўллаб-қувватланаётганидан мамнун бўлмоқда.
«Катта қашқар» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.
Қайд этилишича, маҳалладаги мактаб ва болалар боғчаси жойлашган ички йўллар узоқ йиллардан бери асфальт кўрмаган. Ёғингарчилик вақтида бу йўллардан юриш нафақат ёш болаларга, балки катталарга ҳам бирдек қийинчилик туғдирган. «Ташаббусли бюджет» асосида ажратилган қарийб 1 миллиард 54 миллион сўм маблағ эвазига маҳалладаги 3 минг 156 метр ички йўллар асфальтланди.
Туман молия бўлимининг маълумотига кўра, Учкўприк туманида “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумида 4 миллиард 570 миллион сўмлик 4 та таклиф ғолиб деб топилган.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни  молиялаштириш кўламини  кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида иккинчи мавсум овоз бериш жараёнлари якуни бўйича 2000 тадан ортиқ овоз берилган, бироқ ғолиб бўлмаган 5 та ташаббус учун қўшимча 5 миллиард 309 миллион сўм ажратилган.
2022 йилнинг 2 мавсумида ғолиб бўлган таклифлар асосида худудларда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.