Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет” жараёни тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда

 2023-02-09 16:24:34    123

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2023 йилдаги дастлабки мавсуми бошланди. Юртдошларимиз жорий йилнинг 6 февраль кунидан бошлаб 25 февралга қадар "Очиқ бюджет" (openbudget.uz) портали орқали таклиф киритиш имкониятига эга. Эндиликда лойиҳаларнинг амалга оширилиши бевосита фуқаролар томонидан баҳолаб борилади.
Учкўприк тумани молия бўлими ходимлари томонидан “Ташаббусли бюджет” жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
“Катта қашқар” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари иштирокида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2023 йил 1-мавсуми тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда дастлаб “Ташаббусли бюджет” асосида 2022 йилда амалга оширилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Туман молия бўлими бошлиғи Сирожиддин Раҳмоналиевнинг маълум қилишича, Учкўприк туманида 2022 йилда ғолиб деб топилган 22 та таклиф учун 17 миллиард 600 миллион сўм маблағ йўналтирилган.
2023 йилда “Ташаббусли бюджет” жараёнининг биринчи мавсуми учун жами 8,2 миллиард сўм маблағ шакллантирилиб, 6 февралдан 6 апрелга қадар уч босқичли жараёнлар ўтказилади. Дастлабки босқичда ташаббускор фуқаролар томонидан ўзларининг маҳалласидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлари “Очиқ бюджет” ахборот порталига киритилади. Иккинчи босқичда махсус ишчи комиссия томонидан белгиланган мезонларга мувофиқлиги, тадбирларни амалга ошириш имкониятларини ўрганган ҳолда таклифлар саралаб олинди. Учинчи босқичда саралаб олинган  таклифларга овоз бериш жараёни ўтказилади.
"Очиқ бюджет" (openbudget.uz) портали орқали ўз маҳаллангизни обод қилиш ёки мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларингизни илгари суринг ва овоз тўплаб ғолиб бўлинг!