Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 0 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бобур мероси – беқиёс маънавий хазина

 2023-02-14 16:56:57    116

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодимиз мероси – беқиёс маънавий хазина” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими вакиллари, маънавият ва маърифат маркази фаоллари, ёшлар иштирок этди.
Тадбир аввалида жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган бетакрор сиймолардан бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир, қомусий олим, давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида бутун дунёда маълум ва машҳурлиги, шоир туғилган кун – 14 февраль санаси ҳар йили мамлакатимиз бўйлаб адабиёт ва илм-маърифат байрами сифатида нишонланиши таъкидланди.
Дарҳақиқат, Президентимизнинг 2023 йил 25 январдаги “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори билан барча ҳудудларда юбилей санаси кенг нишонланаётгани улуғ шоирга кўрсатилаётган юксак ҳурмат-эҳтиромнинг ифодасидир.
Тадбирда Бобур ғазалларидан намуналар ўқилди, қўшиқлар ижро этилиб, шоир асарлари асосида яратилган саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида шеърият ва китобхонлик танловлари ўтказилди.