Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон чемпионати ғолиблари муносиб тақдирланди

 2023-02-14 16:57:54    113

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 5-11 февраль кунлари Жиззах шаҳрида ўсмирлар ўртасида волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақалари ўтказилди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон волейбол федерацияси томонидан ўтказилган мусобақада 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар жамоалари мамлакат чемпионлиги учун ўзаро кураш олиб борди.
Мусобақада Фарғона вилояти жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, ўғил болалар ўртасида мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Қувонарлиси, Учкўприк туманидаги 25-умумтаълим мактабининг 6 нафар ўқувчиси ҳам мазкур жамоа таркибида мусобақа ғолиби сифатида эътироф этилди.
Бугун 25-умумтаълим мактабида ёш спортчиларни тантанали кутиб олиш ва тақдирлаш маросими ўтказилди. Тантанали маросимда туман ҳокимлиги масъуллари, спортчиларнинг устоз-мураббийлари ва ота-оналари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Туман ҳокими Аброржон Асқаров спортчи ёшларни эришган улкан муваффақияти билан қутлаб, уларнинг бу ютуғи тенгдошлари учун ўрнак бўлишини, уларга ҳавас қилган яна кўплаб туманимиз ёшлари спорт соҳасида янги марраларни забт этишга интилишини таъкидлади.
Ёш спортчилар эришган муваффақиятлар алоҳида эътироф этилиб, спортчилар, уларнинг мураббийлари ҳамда ота-оналари туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.