Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Катта қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинида янги трансформатор ва 44 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилди

 2023-02-17 16:02:44    127

PDF yuklash
Chop etish


“Катта қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинида янги трансформатор пункти ва 44 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Шунингдек, ҳудудда 1 минг 900 метр ҳаво тармоғи тортилди.
Учкўприк туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан “Катта қоракўл” маҳалла фуқаролар йиғинида электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Дастур ижроси доирасида шу кунга қадар мазкур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 44 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, 1 минг 900 метр ҳаво тармоғи тортилди. 
Шунингдек, маҳаллада қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди. Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари ҳамда 350 дан зиёд аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланади.