Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприклик ёшлар “Киберхавфсизлик билимдонлари” интеллектуал ўйинининг ҳудудий босқичи ғолиби бўлди

 2023-02-17 16:03:30    127

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилоятида жорий йилнинг 13-19 февраль кунлари Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, вилоятдаги манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Кибермаконда содир этиладиган жиноятларга қарши курашиш ҳафталиги” (Cyber-Week) комплекс тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
"Cyber-Week” тарғибот тадбирлари доирасида “Киберхавфсизлик билимдонлари” интеллектуал ўйини, “Энг яхши контент”, “Энг яхши монолог”, “Энг яхши иншо", “Энг яхши шеър" танловлари ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, “Банк картаси кодини ҳеч кимга бермайман” шиори остида катта ёшли аҳоли ва пенсионерлар ўртасида, "Интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланаман” шиори остида эса тиббиёт ходимлари ўртасида танловлар ўтказилиши кўзда тутилган. 
Кеча “Cyber-Week" комплекс тарғибот тадбирлари доирасида “Киберхавфсизлик билимдонлари” интеллектуал ўйинларига старт берилди. 
Қўқон шаҳрида ўтказилган танловнинг саралаш босқичида ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, мактаб ўқувчилари иштирок этди. 
Қувонарлиси, Учкўприк тумани ёшлари жамоаси мазкур танловнинг ҳудудий саралаш босқичи ғолиблигини қўлга киритди.