Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида 110 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди

 2023-02-17 16:04:27    134

PDF yuklash
Chop etish


“Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида 110 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Яқин кунларда ҳудудда янги трансформатор пункти ўрнатилиб, 1 минг 200 метр ҳаво тармоғи тортилади.
Учкўприк туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан “Янгиқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Дастур ижроси доирасида шу кунга қадар мазкур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 110 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди. Айни вақтда туман электр тармоқлари корхонаси мутахассислари томонидан қўшимча 18 дона янги таянчларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, маҳаллада 1 минг 200 метр ҳаво тармоғи тортиш ва қуввати 160 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган. Мазкур ишлар натижасида ҳудуддаги 300 дан зиёд аҳоли хонадонида электр таъминоти яхшиланади.