Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Бобошбек" бренди: маҳалладан узоқ хорижга

 2023-02-17 16:07:10    173

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғинида 4 минг 700 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳли ишбилармонлиги билан азалдан водийда машҳур. 2021 йил 12 май куни давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида айнан ушбу маҳаллада замонавий логистика ва савдо мажмуасининг биринчи босқичи тантанали фойдаланишга топширилган эди.

Шу тариқа бобошбекликлар тор ва диққинафас уйларда кийим-кечак тайёрлаш, қишда лой, ёзда чанг кўчаларда савдо қилиш азобидан қутулишди. Айни пайтда муҳташам мажмуада 32 та ишлаб чиқариш цехлари фаолият кўрсатади. Ҳар бир цехда 25-45 нафаргача киши иш билан таъминланган. Ҳозирги кунда бу ерда тайёрланаётган кенг ассортиментдаги болалар, аёллар ва эркаклар кийимлари Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон сингари ўнлаб давлатларга экспорт қилинмоқда.  

– Ҳафтанинг сешанба ва якшанба кунлари маҳалладаги логистика ва савдо мажмуасида улгуржи бозор бўлади, – дейди “Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Хуршидбек Саматов. — Шу ернинг ўзида хорижлик ва мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келувчи харидорлар ўзларига маъқул бўлган кийим-кечакларни сотиб олишлари мумкин. Битта бозорда ўртача 150-200 минг долларлик маҳсулот сотилади.  

Замонавий мажмуа ишга туширилиши натижасида маҳаллада қисқа фурсат ичида 207 та хонадон вакиллари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида, қарийб юзта оила якка тартибдаги тадбиркор сифатида қайд этилган бўлса, 22 та юридик шахс мақомига эга тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди.

– Маҳаллада ҳар бир оила ўз даромадига эга, – дейди ёш тадбиркор Ирода Содиқова. – Мисол учун, бизнинг цехимизда 35 нафар маҳалладошларимиз доимий иш билан таъминланган. Ҳозирда буюртмалар кўплиги учун қўлимиз-қўлимизга тегмайди. Шу боис иш жойимизни янада кенгайтиришни режалаштиряпмиз.  

Қувонарлиси, шу кунларда маҳаллада енгил санот маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо мажмуасининг иккинчи босқичи қуриб битказилди. Мажмуанинг иккинчи босқичи доирасида қиймати 55,1 миллиард сўмлик лойиҳа асосида икки қаватли 216 та савдо дўкони ҳамда 230 та савдо шохобчаси, хомашё ва тайёр маҳсулот омборлари барпо этиш ишлари якунига етказилди. Мажмуанинг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилганидан сўнг битта улгуржи бозорнинг ўзида савдо ҳажмини 300 минг долларга етказиш кўзда тутилмоқда. Ўз навбатида маҳалланинг ғайратли тадбиркорлари яқин истиқболда “Бобошбек” брендини яратиш ва хориж давлатларида савдо уйларини очишни режалаштирган.