Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

39-умумтаълим мактаби учун 220 ўринли янги бино бунёд этилди

 2023-02-20 13:41:09    126

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани “Зиғир” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 39-умумтаълим мактаби учун 220 ўринли янги бино барпо этилди. 
Гулистон қишлоғида жойлашган мазкур мактаб биноси 220 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда 438 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олаётган эди.
Турли йилларда ушбу мактабни тамомлаган битирувчилар бирлашиб, ҳашар йўли билан 220 ўринли янги бино қуриш ташаббуси билан чиқишди. Бу эзгу ташаббус туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими томонидан қўллаб-қувватланди.
Мактабнинг 1982 йилда қурилган эски биноси бузилиб, қисқа фурсат ичида унинг ўрнида икки қаватли замонавий бино қад ростлади. Айни вақтда мактаб ўқувчилари зарур ўқув анжомлари ва мебеллар билан жиҳозланган замонавий бинода таълим олмоқда.
Қарийб 2 миллиард 500 миллион сўм маблағ эвазига тўлиқ ҳомийлик асосида бунёд этилган қўшимча бино фойдаланишга топширилиши натижасида мактабда бир вақтнинг ўзида 440 нафар ўқувчига таълим бериш имконияти яратилди.