Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет”: қишлоқ кўчаларига асфальт ётқизилди

 2023-02-28 16:17:34    135

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз ташаббуси билан икки йилдан буён юртимизда “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ажратилаётган маблағлар ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб муаммоларига ечим бўлмоқда.
Учкўприк туманида ҳам бу борада олиб борилаётган ишлар ҳудудларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Фуқаролар эса бу жараёнда ўз фаоллигини кўрсатиб, таклифлари қўллаб-қувватланаётганидан мамнун бўлмоқда.
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
"Ғиждон" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди. 
Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Маърифат кўчасида 10-умумий ўрта таълим мактаби ва болалар боғчаси жойлашган. Ички йўлларнинг таъмирга муҳтожлиги, ёзда чанг, қишда лой бўлиши маҳалла аҳолисини ҳамда мактаб ўқувчиларини узоқ йиллардан бери қийнаб келарди. Бугун ушбу муаммога ҳам ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
- Маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш юзасидан билдирилган таклифимизга 8 минг 546 та овоз берилди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилди. Айни вақтда ушбу маҳаллада 3 минг 730 метр ички йўлларни асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда, - дейди "Ғиждон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Иқболжон Эгамов.