Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Меҳр дафтари”га киритилган ёшларга компьютер жамланмалари ва тикув машиналари топширилди

 2023-02-28 16:18:12    128

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида “Меҳр дафтари”га киритилган бир гуруҳ ёшларнинг  бандлигини таъминлаш мақсадида уларга компьютер жамланмалари ва тикув машиналари топширилди.
Шу муносабат билан туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Тадбирда туманда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди. 
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорида “Меҳрибонлик уйи”, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида “Меҳр дафтари” тизими жорий этилиши белгиланган эди.  
Ушбу қарор асосида “Меҳр дафтари” жорий этилиб, унга етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни киритиш ҳамда белгиланган тартибда кўмак бериш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, Тўқайтепа қишлоғида яшовчи Дилнура Ҳамдамова ҳамда янгиқишлоқлик Шаҳодатхон Мамасолиевага ахборот технологиялари ва дастурлаш асосларини ўрганишлари учун компьютер жамланмалари топширилди.
Бундан ташқари, “Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Мубинабону Маъмуралиеванинг бандлигини таъминлаш мақсадида унга замонавий тикув машиналари олиб берилди.
Туманда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.