Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғинида 207 та хонадон вакиллари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида қайд этилди

 2023-03-06 10:12:14    167

PDF yuklash
Chop etish


“Бобошбек” замонавий савдо ва ишлаб чиқариш мажмуас ишга туширилиши натижасида мазкур маҳаллада қисқа фурсат ичида 207 та хонадон вакиллари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида, қарийб юзта оила якка тартибдаги тадбиркор сифатида қайд этилган бўлса, 22 та юридик шахс мақомига эга тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди.
– Маҳаллада ҳар бир оила ўз даромадига эга, – дейди ёш тадбиркор Ирода Содиқова. – Мисол учун, бизнинг цехимизда 35 нафар маҳалладошларимиз доимий иш билан таъминланган. Ҳозирда буюртмалар кўплиги учун қўлимиз-қўлимизга тегмайди. Шу боис иш жойимизни янада кенгайтиришни режалаштиряпмиз.  
Дарҳақиқат, бугун учкўприклик тикувчилар ишлаб чиқараётган трикотаж маҳсулотлари ички бозорда харидоргир бўлиши билан бирга, хориж мамлакатларига ҳам экспорт қилинмоқда. Айни кунларда кўплаб тадбиркорлар электр энергия, табиий газ, ичимлик суви, оқава сув тармоқлари ва бошқа қулайликларга эга бўлган янги цехларда ўзларининг ишлаб чиқаришларини йўлга қўйишиб, 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратишди.
– 2022 йилнинг апрель ойида уйдаги тикувчилик цехимизни замонавий комплексга кўчирганимиз туфайли қўшимча имкониятларга эга бўлдик, – дейди тадбиркор Давронжон Содиқов. – Тикув дастгоҳларимизни 10 тадан 25 тага кўпайтирдик. Табиийки, шунга монанд маҳсулотларимиз ҳажми, даромадимиз ва ишчиларимиз сони ҳам кўпайди.
Қувонарлиси, шу кунларда маҳаллада енгил санот маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо мажмуасининг иккинчи босқичи қуриб битказилди. Мажмуанинг иккинчи босқичи доирасида қиймати 55,1 миллиард сўмлик лойиҳа асосида икки қаватли 216 та савдо дўкони ҳамда 230 та савдо шохобчаси, хомашё ва тайёр маҳсулот омборлари барпо этиш ишлари якунига етказилди.
Мажмуанинг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилганидан сўнг битта улгуржи бозорнинг ўзида савдо ҳажмини 300 минг долларга етказиш кўзда тутилмоқда. Ўз навбатида маҳалланинг ғайратли тадбиркорлари яқин истиқболда “Бобошбек” брендини яратиш ва хориж давлатларида савдо уйларини очишни режалаштирган.