Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Аёл борки, олам мунаввар” номли байрам тадбири ташкил этилди

 2023-03-06 10:16:17    199

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Аёл борки, олам мунаввар” номли байрам тадбири ташкил этилди.
Таълим соҳаси фидоийлари бир даврага жамланган тадбир аввалида туман ҳокими Аброржон Асқаров Халқаро хотин-қизлар куни билан барча мунис ва мўътабар аёлларни қутлади. 
– Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда мўътабар онахонларимиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами  8 март — Хотин-қизлар куни билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман! Биз бугун ўзининг фидокорона меҳнати, эришган улкан ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган кўплаб опа-сингилларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз. Баҳорнинг илк байрами муносабати билан туманимизнинг дилбар, фидойи ва меҳрибон хотин-қизларига шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, ибратлисиз, – деди туман ҳокими ўзининг байрам табригида.
Учкўприк тумани ҳокимлиги, халқ таълими бўлими, таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши ҳамкорлигида ташкилланган тадбирда иштирок этган барча аёлларга байрам совғалари тақдим этилди.
Тадбирнинг бадиий қисми барчага байрамона кайфият улашди. Элимиз суйган санъат усталари, таниқли хонандалар ижросида янграган қўшиқлар армуғони гўзаллик ва нафосат соҳибалари учун чинакам туҳфа бўлди. Иқтидорли ёшлар муқаддас аёл, мўътабар она, обод Ватан ва истиқлолимизни мадҳ этувчи тароналари билан даврага файз бағишлади.