Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Учкўприк туманида мўътабар аёлларга эҳтиром кўрсатилди

 2023-03-07 17:33:56    117

PDF yuklash
Chop etish


Аёл – гўзаллик тимсоли, оила замини, жамият устуни, хонадонимиз фариштаси, ҳаётимиз файзи, кўрки. Аёл – ғамхўр она, меҳрибон опа-сингил, вафодор ёр, суюкли қиз. Аёлларсиз бахтимиз тўлиқ, бағримиз бутун, дастурхонимиз тўкин, ҳаётимиз тотли бўлмайди. Ватанга, оилага, ҳаётга бўлган ишонч аввало – аёлга, онага эҳтиромдан бошланади. 
Учкўприк тумани ҳокимлиги ташаббуси билан “Давр” тантаналар саройида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган “Аёлга – эҳтиром” деб номланган тантанали байрам тадбирида бу алоҳида эътироф этилди.
Байрам тантанасида ишлаб чиқариш фаоллари, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда, жамоат ташкилотларида самарали фаолият юритиб келаётган фаол аёллар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир аввалида туман ҳокими Аброржон Асқаров Халқаро хотин-қизлар куни билан барча мунис ва мўътабар аёлларни қутлади. 
Тадбир давомида самарали фаолияти билан юрт ривожи ва нуфузини ошириш ҳамда ёшлар маънавиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол хотин-қизлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, тадбирга “Аёллар дафтари”га киритилган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, эҳтиёжманд оилалардан 300 нафарга яқин хотин-қизлар таклиф этилди. Улар учун байрам дастурхони тузалиб, гуллар ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирнинг бадиий қисми барчага байрамона кайфият улашди. Элимиз суйган санъат усталари, таниқли хонандалар ижросида янграган қўшиқлар армуғони гўзаллик ва нафосат соҳибалари учун чинакам туҳфа бўлди. Иқтидорли ёшлар муқаддас аёл, мўътабар она, обод Ватан ва истиқлолимизни мадҳ этувчи тароналари билан даврага файз бағишлади.