Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

 2023-03-07 18:16:36    193

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Учкўприк тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ички кўчаларини асфальтлаш ишлари ҳозирги кунга қадар бажарилмагани, ажратилган маблағларнинг бир қисми йўқолиб қолгани ҳақида маълумот эълон қилинди.
Учкўприк тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-қарорига асосан “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиобод-1 кўчасининг 125 метр, Янгиобод-2 кўчасининг 204 метр, Гумбаз кўчасининг 200 метр, М.Деҳқонов-1 кўчасининг 255 метр, М.Деҳқонов-2 кўчасининг 152 метр қисмига асфальт ётқизилиши режалаштирилган.
Мазкур ишларни амалга ошириш учун 383 миллион 128 минг сўм маблағ ажратилган. 2022 йилнинг 9 декабрь куни ўтказилган тендер танловида “Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси ғолиб деб топилган.
Лойиҳа қурилиш пудрат ташкилоти томонидан 2023 йилнинг май ойига қадар якунланиши белгиланган.
Бундан ташқари, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички кўчаларнинг 1 минг 100 метр қисмига туман маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан асфальт ётқизиш таклифи берилган.