Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган спорт мусобақаларида 200 нафардан зиёд аёллар беллашди

 2023-03-09 16:47:10    231

PDF yuklash
Chop etish


Учкўприк тумани спорт мактабида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тумандаги мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган аёллар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. 
Мусобақанинг очилиш маросимида Учкўприк туманида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, болалар, ёшлар ва айниқса, аёлларни спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Ўтказилаётган мазкур мусобақалар спорт билан мунтазам шуғулланувчи оилалар, хотин-қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Туман ҳокимлиги томонидан спорт мактаби билан ҳамкорликда ўтказилган мусобақада 41 та мактабгача таълим муассасаси жамоалари спортнинг 60 метрга югуриш, арқонда сакраш, мўлжалга отиш, баскетбол, армрестлинг каби турлари бўйича беллашди.
“Спорт – саломатлик гарови” шиори остида 200 нафардан зиёд хотин-қизлар иштирокида ўтказилган мусобақа ғолиблари аниқланиб, ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди. 
Энг муҳими, ўтказилган тадбирдан ҳеч ким ютқазмади. Негаки бундай оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирлари аёлларимизнинг спортга ошно тутинишига, соғлом турмуш кечиришига хизмат қилади.