Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Турғоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида минг метр ичимлик сув тармоғи тортилиб, сув минораси ўрнатилмоқда

 2023-03-09 16:47:42    200

PDF yuklash
Chop etish


“Турғоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида минг метр ичимлик сув тармоғи тортилмоқда. Шунингдек, битта сув қудуғи қазилиб, янги сув минораси ўрнатилмоқда.
Учкўприк туманида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳудудларда салмоқли ишлар бошлаб юборилди. 
Тумандаги "Турғоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш ишлари амалга оширилмоқда.
Айни вақтда қишлоқ ҳудудида минг метр ичимлик сув тармоғи тортилиб, янги сув минораси ўрнатилмоқда. Мазкур ишлар натижада ҳудуддаги 200 дан ортиқ хонадонга тоза ичимлик сув кириб боради.