Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Боғибўстон”да 3 минг 400 метр ички йўллар асфальтлашга тайёрланмоқда

 2023-03-15 09:56:15    147

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. 
Учкўприк туманида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.
Янгиобод маҳалласи “Боғибўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган. Маҳалладаги юздан ортиқ хонадонда 500 нафарга яқин аҳоли яшайди. Маҳалла оқсоқоли Валижон Рустамовнинг айтишича, Янгиободда илк хонадон қад кўтариб, аҳоли кўчиб кела бошлаганига 35 йилдан ошган. Шундан бери маҳалла кўчалари асфальт кўрмаган. Бугун илк марта Янгиобод кўчаларига асфальт ётқизилмоқда.
Қайд этилишича, “Боғибўстон”да ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилган.
Айни вақтда маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3 минг 400 метр ички йўлларга шағал ётқизилиб, асфальтлашга тайёрланмоқда.