Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ички йўлларга шағал ётқизилмоқда

 2023-03-16 22:04:20    106

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрда қабул қилинган “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган салмоқли ишлар юртимизнинг чекка ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. 
Учкўприк туманида ҳам мазкур қарор ижроси доирасида қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш, ички йўллар, ичимлик сув, электр энергияси ва газ таъминотини, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва бошқа инфратузилма объектларини яхшилаш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга алоҳида эътибор  қаратилмоқда.
“Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ички йўллар билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва бу орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида амалий ишлар бошлаб юборилган.
Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиобод-1 кўчасининг 125 метр, Янгиобод-2 кўчасининг 204 метр, Гумбаз кўчасининг 200 метр, М.Деҳқонов-1 кўчасининг 255 метр, М.Деҳқонов-2 кўчасининг 152 метр қисмига шағал ётқизилмоқда.