Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Учкўприклик устозлар мусобақа ғолиблари сафида
2023-03-17 13:57:16 31
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчи-мураббийлари ўртасида Касаба уюшмаси кубоги учун “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида ташкилланган спорт мусобақаларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада Учкўприк тумани вакиллари ҳам муносиб иштирок этишди. Хусусан, 56-мактаб ўқитувчиси Диёржон Миролимов мусобақанинг стол тенниси тури бўйича барча рақибларидан устун келиб, 1-ўринни кўлга киритди. 21-мактаб ўқитувчиси Гулжаҳон Толипова эса стол тенниси бўйича 2-ўрин соҳиби бўлди.