Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Наврўз байрами тантаналари ва халқ сайлига марҳамат!
2023-03-17 13:57:51 37
Қадрли учкўприкликлар ва туманимиз меҳмонлари!
Сизларни эртага, 18 март куни соат 10:00 да туман марказий ўйингоҳида Наврўз байрами муносабати билан "Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон юртим!" шиори остида ўтказиладиган байрам тадбирига таклиф этамиз.
Наврўз тантаналарида саҳналаштирилган байрам томошалари намойиш этилади. Муқаддас Жўраева, Шоҳсанам, Икром Абдуллаев, Жўрабек Қодиров, Иззатбек Қўқонов каби элимиз суйган санъаткорлар ҳамда вилоятимизнинг таниқли ижодкорлари иштирокида концерт дастури ўтказилади.
Барча тумандошларимизни ҳамда меҳмонларни яшариш ва янгиланиш айёми, шарқона янги йил – Наврўзи олам тантаналарини биргаликда нишонлашга таклиф этамиз.