Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет”: 60-оилавий поликлиника биноси замонавий қиёфа касб этмоқда
2023-03-25 15:59:09 95
Учкўприк туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида ҳудудларда яшовчи аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган энг долзарб масалалари ҳал этилмоқда.
Мазкур лойиҳада ўз ташаббуслари билан фаол қатнашган маҳаллалардаги йўл, ичимлик суви, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар босқичма-босқич ўз ечимини топмоқда.
“Султон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам мазкур лойиҳада фаол иштирок этиб, ўз ташаббусларининг ғолиблар қаторидан ўрин олишига эришди.
Мазкур қишлоқ ҳудудидаги 60-оилавий поликлиника биноси 1965 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги кунда таъмирталаб ҳолатга келиб қолганди. Бугун ушбу муаммога ҳам ташаббусли бюджет жараёни ечим бўлди.
Оилавий поликлиника биносини мукаммал таъмирлаш бўйича билдирилган ташаббус 4 мингдан зиёд овоз тўплади. Ташаббусни амалга ошириш учун 1 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасасининг эскирган эшик ва деразалари янгиларига алмаштирилди, биноларнинг том қисми янгиланди. Айни вақтда биноларнинг электр ва иситиш тизимини таъмирлаш, муассаса ҳудудини ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.